28.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 4 мая, 2025

Ўзбекистонда туғилиш кўпайдими ёки камайдими? Статистикадаги қарама-қаршиликларга ойдинлик киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолатга Адлия вазирлиги матбуот хизмати ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

“Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади“, — дейилади расмий муносабатда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс...

Больше похожих статей

×