Сариосиё — Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16–17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида 2024 йил 1 январдан бошлаб, вилоятнинг Сариосиё туманидан «ATR-72», «Let L-410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали аҳоли ва туристлар томонидан талаб мавжуд бўлган маҳаллий йўналишларда рейсларни йўлга қўйиш ҳамда бозор тамойиллари асосида Термиз халқаро аэропортидан мавжуд талаблардан келиб чиқиб, маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар географияси кенгайтирилишини таъминлаш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 2024 йил 5 январь куни «Let L-410» ҳаво кемасида Тошкент – ТермизТермиз – СариосиёСариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.

Ишчи гуруҳ томонидан ICAOнинг халқаро нормаларига мувофиқ, Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг «ATR-72» ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудга жалб этилган туристларни ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича «ATR-72», «Let L-410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик...

Больше похожих статей