3 январь куни Ер Қуёшга жуда яқинлашади. Бу 2024 йилда Қуёшнинг энг катта дискини кузатиш имконини беради, деб хабар берди Москва Планетарийси. Шу куни Москва вақти билан 3:38 да сайёра Қуёшдан 147 098 988 км узоқликда бўлади.
“2024 йил, 3 январь, чоршанба куни, Москва вақти билан соат 3:38 да Ер – Қуёш орбитасининг энг яқин нуқтасида бўлади. Шу куни Қуёшнинг кўринадиган диаметри йилнинг энг катта диаметри бўлади. Осмон жисмининг диски июль ойи бошидагидан 3 фоизга каттароқ кўринади”, — деди астрономлар.
Ер Қуёш атрофида ўртача 29,765 км/с тезликда Қуёшдан ўртача 149,6 миллион км масофада ҳаракатланади. Битта орбитал айланиш даври 365,24 қуёш куни, яъни 365 кун, 6 соат, 9 дақиқа ва 10 сония.