- Advertisement -
“РИА Новости” агентлиги Москва ҳукуматидаги манбага таяниб, Москвада Янги йил ва Рождество байрамларида салютлар ўтказилмаслигини ёзмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Москва минтақавий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Кирилл Малишкин имзолаган ҳужжатнинг бир қисми сурати чоп этилди.
“Янги 2024 йилнинг асосий тадбирлари ва Исонинг туғилган кунини нишонлаш режасида Москвада кўзда тутилмаган”, — дейилади ҳужжатда.
Москва ҳукумати ҳозирча маълумотга изоҳ бермади.