3.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 декабря, 2024

Сув   ҳаёт  манбаи. Уни  қадрига  етишни   отадан ўрганган  ўғил

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни-кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида  қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидлангандек, мамлакатимиздаги  сув  ресурсларининг  20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда. Трансчегаравий  дарёларни  бошқариш  бўйича  вазият ҳам  жиддий.  Буларнинг  таъсирида  2030  йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши тахмин қилиняпти. Шуларни ҳисобга олиб, давлатимиз раҳбари бир  йил  давомида  сувни  тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.

Бунда  биринчи  муҳим  вазифа  —  канал  ва ариқларни  бетонлаш. 

Иккинчи муҳим вазифа — сув тежовчи технологияларни жорий қилиш.

Учинчи муҳим вазифа — сувни етказиш харажатларини қисқартириш…

Шулар ҳақида ўйлар эканман, улуғ ўзбек шоири Огаҳий эсимга тушади. Зеро, Огаҳий 20 ёшида Хива хони Оллоқулихон томонидан мироблик вазифасига тайинланади. Сабру қаноати туфайли элда азиз, ишга фидоийлик, ватан равнақи учун жонини фидо этишга бел боғлаган Огаҳийнинг мироблик даври 28 йил (1829-1857 йиллар) давом этади. Хоразмда кўпгина янги каналлар қазилиб, сув иншоотлари қурилгани, воҳанинг суғориш истиқболлари борасидаги муаммоларнинг оқилона ҳал бўлиши унинг номи билан боғлиқдир. Огаҳий мироблик фаолияти даврида ҳам, ўз ижоди давомида ҳам барчани сувни ҳар томчисини эъзозлаш, тежаб-тергаб фойдаланишга, уни увол қилмасликка даъват этган…

Шу билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик дарғаларидан бири, моҳир мироб бўлган, кўп йиллар давомида Тошкент вилояти Қорасув туманидаги (ҳозир Зангиота тумани) Охунбобоев номидаги жамоа хўжалиги раиси бўлган раҳматли Қирғизбой ота Абдувалиев эсимга тушади. У киши ўз фаолиятлари давомида сувни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш, ариқ-зовурларни рисоладагидек бўлишига алоҳида эътибор берган.

Суратда: машҳур қишлоқ хўжалик дарғаси Қирғизбой ота Абдувалиев

Халқимизда “Қуш инида кўрганини қилади”, “От изини той босар”,  “Олма олмадан узоққа тушмайди”, деган мақоллар бор. Шуни тасдиқи сифатида Қирғизбой отанинг ўғли “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими”, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, раҳматли Аъзамжон ака Абдувалиев эсимга тушади. Аъзамжон ака ўз вақтида Қибрай тумани, Мирзачўл (ҳозир Гулистон тумани) тумани комсомол қўмиталари биринчи котиби,  Калинин (ҳозир Зангиота тумани) партия қўмитаси масъул ходими, халқ депутатлари Тошкент тумани ижроия қўмитаси раиси, Тошкент вилояти мева ва сабзавотчилик трести бошлиғи, “Қорасув” хўжалиги раиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатганлар… Калинин туман партия қўмитасида ишлар эканман,  1974 йил  кунларидан бирида мен, Аъзамжон ака директор бўлган машҳур “Бўзсув” хўжалигида мажлисда иштирок этдим. Шунда директор бир бригада бошлиғини турғиздилар ва “Нега сувни бунчалик исроф қиляпсиз. Бир далангизни сув босиб кетибди, бошқа далангиз сувга ташна, қаҳраб ётибди”, -дедилар. Бригадир “Сувчи бир юмиш билан кетиб, сувни қаровсиз қолдирибди.”, — деб жавоб берди. Шунда Аъзамжон ака: “Мен бир пайтлар Мирзачўлда ишлаганман. У ерларда одамлар  сувни нақадар қадрига етишларини, бетон лотоклардан фойдаланишларини кўрганман. Сувчилар кечаю-кундуз сувга зийраклик билан қараб туришади. Бизга ҳам сув осонлик билан келмайди. Буни яхши тушуниб олинглар. Сувчиларнинг иши алоҳида назоратда бўлиши керак”, -деб  айтдилар.

Суратда: А.Абдувалиев ўзи раҳбарлигидаги “Қорасув” жамоа хўжалиги далаларида

     Шуни қайд этиш керакки, А.Абдувалиев “Бўзсув” хўжалигига раҳбар бўлиб келган пайтда,  хонадонларда ичимлик сув йўқ, йўллар асфальт қилинмаган эди. Мактаб йўқ, чорвачилик фермаси  эскирган. Аъзамжон ака белни маҳкам боғлаб ижти­моий соҳани йўлга қўйишга киришади. У киши ишни ўша пайтда хукумат раҳбари бўлган Н.Худойбердиевни хўжаликка таклиф этишдан бошлайди.

 Ҳукумат раҳбари 1976 йил 11 августда туман партия қўмитаси биринчи котиби  Раҳматилла Қамбаров ҳамроҳлигида хўжаликка ташриф буюради ва барча муаммоларни диққат билан ўрганиб чиқади ва тегишли чоралар кўради. Кўп ўтмай хўжалик кўчаларига сув қувурлари тортилади. Насослар ўрнатилади, ободончилик ишлари қизғин бошланиб кетади…

         Миллатимиз Сардори, Янги Ўзбекистон асосчиси Президент Ш.М.Мирзиёев халқимизга сувни тежаб-тергаб ишлатиш, қадрига етиш ҳақида қатор вазифалар қўйдилар. Бунга ҳаммамиз, ёш-у қари “Лаббай!”деб жавоб берайлик. Токи, сувнинг бирор томчиси увол бўлмасин!

Носир  Тоиров, Ўзбекистон  Журналистлари  уюшмаси  аъзоси, меҳнат фахрийси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×