6.1 C
Узбекистан
Суббота, 28 декабря, 2024

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишлаб “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос олиму тадқиқотчилар ва диний соҳа вакиллари, жумладан, Мир Араб мадрасаси битирувчилари қатнашдилар.

Тадбир аввалида иштирокчилар Баҳоуддин Нақшбанд қадамжосини зиёрат қилдилар, Пойи Калон мажмуида бўлдилар. Анжуман эса таомилга кўра, Қуръони карим тиловати билан очилди.

Тадбирни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов олиб борди.

Биламизки, кўҳна Шарқда таълим маркази вазифасини мадрасалар бажарган. Чунончи, Бухоро давлат университети профессорлари, тарих фанлари докторлари Сулаймон Иноятов ҳамда Шодмон Ҳайитовларнинг таъкидлашларича, юртимизда дастлабки олий таълим берувчи Фаржак, Фақиҳ, Иброҳим Тавғочхон мадрасалари IX-XII асрлардаёқ вужудга келган. Тарихий манбаларда мусулмон оламида биринчи мадраса Х асрда Бухорода барпо этилиб, унда илоҳиёт билан бир қаторда қонуншунослик (фиқҳ), мантиқ, математика (риёзиёт), геометрия (ҳандаса), тиббиёт, тарих, жўғрофия, адабиёт, шеърият (илми аруз), араб тили каби дунёвий фанлар ўқитилганлиги таъкидланади. Шу далилнинг ўзиёқ Бухоро азал – азалдан илму маърифат гўшаси бўлиб келганини кўрсатади.

Мир Араб мадрасасига келсак, бу мўътабар даргоҳ Убайдуллахон даврида Саййид Абдуллоҳ Яманий томонидан қурдирилган. У XV асрда 22 ёшида илм олиш мақсадида Ямандан Мовароуннаҳрга келади. Самарқандда Хожа Аҳрор Валийга шогирд тушиб, унинг издошларидан бирига айланади. Кейинчалик устозининг оқ фотиҳаси билан Бухорога йўл олади. Эл – юрт орасида Мир Араб номи билан ҳам танилган Саййид Абдуллоҳ асрлар оша илму зиё масканига айланажак ушбу мадрасани барпо этади. Мир Арабда ислом дунёсининг кўплаб таниқли зотлари таҳсил олишган. У ўтган асрнинг 25 – 30 йилини истисно этганда беш асрдирки, узлуксиз фаолият юритиб келаётган минтақадаги ягона мадраса саналади.

Анжуманга қайтсак, тадбир шўбаларга бўлинган ҳолда давом этди. “Бухоро алломалари илмий меросининг аҳамияти”, “Мир Араб мадрасаси ташкил топганининг 500 йиллиги: ўтмиш ва ҳозирги замон”, “Бобохоновлар сулоласининг ислом динини сақлаш, тарғиб ва ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси” каби мавзулари бўйича маърузалар қилинди. Шунингдек, мавзу доирасидаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди, таклифлар ўртага ташланди. Ўз навбатида хориждан ҳамда юртимизнинг турли гўшаларидан ташриф буюрган анжуман қатнашчилари мазкур мадраса талабаси бўлганларидан ғурурланишларини, бу давр ҳаётларида ўчмас из қолдирганини таъкидлашди.

Халқаро анжуман фикр – мулоҳазаларнинг ранг – баранглиги, илмий хулосаларнинг пухталиги, ўзаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлагани билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

МАНБА: “Халқ сўзи”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×