7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистон ҳудудларида ўртача ойлик иш ҳақи қанчалиги маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Статистика агентлиги хабар кўра, 2023 йилнинг январь—сентябрь ойларида қайд этилган мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди — қарийб 7,2 миллион сўм. Ундан кейинги ўринларни Навоий (5,7 миллион сўм) ва Тошкент вилоятлари (4,4 миллион сўм) эгаллади.

Энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Қашқадарё вилоятига тўғри келади — 3,2 миллион сўм. Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида ҳам паст кўрсаткич кузатилган.

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 7 186 900;
  • Навоий вилояти — 5 750 300;
  • Тошкент вилояти — 4 419 200;
  • Андижон вилояти — 3 850 400;
  • Бухоро вилояти — 3 785 800;
  • Хоразм вилояти — 3 649 300;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 3 638 200;
  • Сирдарё вилояти — 3 533 600;
  • Жиззах вилояти — 3 388 400;
  • Фарғона вилояти — 3 340 400;
  • Сурхондарё вилояти — 3 314 200;
  • Самарқанд вилояти — 3 298 900;
  • Наманган вилояти — 3 258 800;
  • Қашқадарё вилояти — 3 200 800.

2023 йил январь—сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 12,7 миллион сўмни ташкил этди. Ахборот ва алоқа соҳаси 10,3 миллион сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 6,7 миллион сўм ва саноат соҳаси 5,4 миллион сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди. Таълим (3 миллион сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2,9 миллион сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда қайд этилди.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда жами 3 080 888 нафар ходим маълумотларидан фойдаланилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×