7.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Рекламаларда давлат тили қоидаларига қандай риоя қилинмоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Кузатган бўлсангиз, ҳанузгача айрим реклама пешлавҳаларидаги ёзувлар ёки уяли алоқа воситалари орқали келаётган хабарномаларнинг хорижий тильда юборилиши ҳолатлари учраб туради. Бу амалдаги қонунлар талабига тўлиқ риоя этилмаётганини англатади.

Бинобарин, 2022 йил 9 сентябрдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонунда давлат тилининг нуфузини янада оширишга қаратилган янги нормалар киритилган бўлиб, унинг «Рекламанинг тили» деб номланган моддасида мамлакатимиз ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши белгилаб қўйилган. Тўғри, ўтган давр мобайнида истеъмолчиларга реклама ахбороти ҳамда маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларнинг давлат тилида тақдим этилиши бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Бироқ, юқоридаги ҳолат тегишли қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришни, қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдиришга эътибор қаратишни тақозо этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамкорлигида «Реклама ҳамда товар тўғрисидаги ахборотни давлат тилида тақдим этиш бўйича қонунчиликка риоя этилиши» мавзуида ўтказилган давра суҳбатида шу ҳақда атрофлича сўз борди.

Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Марказий Кенгаши, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходимлари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, кейинги йилларда барча соҳаларда ўзбек тилидан тўлақонли фойдаланиш, лотин ёзувига асосланган алифбони такомиллаштириш ва бошқа миллат вакилларининг давлат тилини ўрганиши учун шароитлар яратиш, ўзбек тилини ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилган.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларда реклама ахбороти ва маҳсулот (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилгани қайд этилди. Аммо амалиётда ушбу қонун талабларига риоя қилиниши ва уларга нисбатан чоралар кўрилиши борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид остига олинди.

— Қонунчилик палатаси депутатларига келиб тушаётган айрим мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ҳанузгача қонунларда белгиланган қоида ва нормаларга риоя қилинмаслик ҳолатлари учраб турибди, — дейди Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева. — Хусусан, уяли алоқа воситалари орқали истеъмолчиларга етиб келаётган реклама эълонлари ёки банк амалиётлари, тўлов тизимлари бўйича келиб тушадиган хабарномалар тўлиқ давлат тилида тақдим этилмаяпти. Бундан ташқари, дори воситалари ёки бошқа турдаги маҳсулотлар йўриқномаларининг ўзбек тилидагиси мавжуд бўлмаслиги ёки уларнинг таржимаси ғализ бўлиши, тилимизнинг услубий, имловий қоидаларига риоя қилинмаганига тез-тез гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу эса, давлат тилида сўзлашадиган ва фикрлайдиган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини чеклаб, ўзбек тили нуфузини оширишга қаратилган қонунларимизнинг ижроси таъминланмаслигига сабаб бўлмоқда.

Тадбирда ўзбек тилининг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларда қўлланиш доирасини янада кенгайтириш ҳамда нуфузини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди. Реклама тилига ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик учун белгиланган жазо чораларини янада кучайтириш, мамлакатимизда ҳамда халқаро майдонда ўзбекистонлик олим ва мутахассислар иштирокида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда давлат тилида маъруза қилишни оммалаштириш зарурлиги бўйича фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×