6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Молиявий технологиялар бозорининг ҳолати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади. Бу эса бир қатор компаниялар фаолиятида ўз ифодасини топди. Бу жараён айниқса, молиявий компанияларга, хусусан, молия бозорида фаол қўлланиладиган янги молиявий технологияларнинг ривожланишҳига тасир кўрсатди.

«Fintex (molyaviy texnologiyalar)— инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Биг Дата, суний идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компютерларга тақсимланган ма’лумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар».
Ўз навбатида, Fintex турли омиллар тасирида ривожланади.

Булар: электрон тижорат бозорининг ўсиши; интернетнинг кенг тарқалиши, жумладан, мобил қурилмаларда ва бунинг натижасида шунга ўхшаш турдаги хизматларни тақдим этиш учун техник базанинг ривожланиши; банк тизимининг ривожланиши; инвестиция қилинган капитал рентабеллигининг ошиши. Бу эса компанияни ходимлар ва тақдим этилаётган хизматлар ва операцияларни стандартлаштириш учун харажатларни оптималлаштиришга мажбур қилади.

Буларнинг барчаси айрим операция ва хизматларни электрон хизматларга ўтказиш, шунингдек, молиявий хизматлардан фойдаланиш вақтини оптималлаштиришни назарда тутади. 2013 – 2022 йилларда Fintex банкларнинг активлари ананавий банкларнинг активларига қараганда кўпроқ, аниқроғи 105 фоизга ўсди. Ананавий банкларда эса бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этди .

Финтех компанияларга бўлган қизиқиш ушбу секторга инвестициялар ҳажмининг ўсишида ҳам намоён бўлди. 2021-йилда ушбу компаниялар 210 миллиард доллар миқдорида глобал инвестицияларни жалб қилди. Шунингдек, мижозлар сонининг ўсиши ва криптовалюта бозорининг жадал ривожланиши шароитида молиявий хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг марказлашмаган молия (ДеФи) активлари умумий қиймати 2021-йилнинг декабр ойида тахминан 90 миллиард долларни ташкил этди.

Шундай қилиб, 2023-йилда глобал молиявий технологиялар бозори 165,17 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу 2022-йилдагига нисбатан 25 фоиз (131,95 миллиард доллар), 2021-йилдагига нисбатан 57 фоиз (105,41 миллиард доллар) кўп демакдир.

Буни истемолчиларнинг ананавий банк хизматларидан воз кечиб, электрон ҳамёнлар, мобил банкинг ва криптовалюта каби янги хизмат турларидан фойдаланишга ўтаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Минтақалар бўйича 2023-йилнинг май ойидаги ҳолатга кўра, финтех стартапларнинг кўпи Американинг ҳиссасига тўғри келган – 11 651та лойиҳа (жами стартапларнинг 44,1 фоизи). Европа, Яқин Шарқ ва Африкада 9681та (36,7 фоиз), Осиё-Тинч океани минтақасида 5061та (19,2 фоиз) стартап фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 2018-йил билан таққослаганда, финтех стартаплар сонининг энг катта ўсиши Европа, Яқин Шарқ ва Африкада (2,7 баробар) кузатилмоқда (Америкада 2,0 баробар, Осиё-Тинч океани минтақасида 1,8 баробар).

2026-йилга борганда финтех саноати 324 миллиард долларгача ўсиши прогноз қилинмоқда, ўртача йиллик ўсиш сур’ати 25,2 фоизни ташкил этади . Бунга автоматлаштириш технологияларининг ривожланиши ҳамда онлайн ва иловаларга асосланган хизматларнинг тобора кенгайиб бориши ёрдам беради. Фойдаланиш имкониятининг ортиши ва харажатларнинг қисқариши исте’молчиларнинг илғор молиявий технологияларга бўлган қизиқишини ошҳиради.

Такидлаш жоизки, экспертлар Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий технологиялар бозорининг юқори ўсиш сур’атларини прогноз қилган ҳолда,
2021–2030 йилларда ўртача йиллик ўсиш сур’ати 22,1 фоизни ташкил қилишини кутмоқда . Натижада, Осиё молиявий технологиялар бозори энг истиқболли бозорга айланиб, унинг ҳажми АҚШ бозорини ортда қолдиради.
Тармоқлар кесимида, энг катта ўсиш активларни бошқариш билан шуғулланувчи компанияларда кутилмоқда – ўртача йиллик ўсиш сурʼати 2020-2030 йилларда 16,8 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистон фаол ривожланаётган финтех бозори

• Бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли асосда фаолият юритувчи 4 та банк мавжуд. Булар: “ТБC банк” АК, “Анор банк” АК, “Узум банк” АК. Шунингдек, “Смарт банк” АЖ ва “Апех банк”АЖ каби рақамли банкларга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган, бироқ бу банклар ҳали ўз фаолиятини бошламаган.
• 2023-йил 1-июл ҳолатига кўра, мамлакатимизда 3 та тўлов тизими оператори мавжуд. Булар: “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ (www.узcард.уз), “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (www.ҳумоcард.уз), “Қулай пул” МЧЖ (www .унитедфинтеч) .уз).
• Тўлов ташкилотлари реестрида (2023-йил 1-июл ҳолатига) 52 та компания рўйхатга олинган бўлиб, улар орасида Cлиcк, Осон, Пайме, МйУзcард, АТТО, Пайнет ва бошқалар мавжуд .
• Ҳозирги кунда 6 та банк (АТБ “Алоқабанк”, “Универсалбанк” АТБ, АТБ “Агробанк”, АТ “Узум банк”, “Трастбанк” ХАТБ, АТ Миллий банк) 17 та электрон пул тизимини ишлаб чиқиш ва ишга туширишда иштирок этди .
• 2017-2022-йилларда молия соҳасида бажарилган ва сотилган инновацион маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажми 1151,0 миллиард сўмдан 2354,2 миллиард сўмгача ошди .

Антон Костюченко,
МҲТИ лойиҳа раҳбари
Одилжон Назаров,
МҲТИ етакчи илмий ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×