9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон Жаҳон банки билан 46 млн долларлик лойиҳани имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг Марокашга ўтказилган йиллик йиғилишлари доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки вакиллари 46,25 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришга оид битимни имзолади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар “Ўзбекистон энергетика секторини трансформация қилиш учун инновацион углеродли молиялаштириш” (iCRAFT) лойиҳасини амалга ошириш учун ишлатилади. Лойиҳа тоза энергия ишлаб чиқаришга, энергия самарадорлигини оширишга ва энергия субсидияларини ислоҳ қилишда кўмак беради.

Жаҳон банкининг Углерод активларини трансформация қилиш жамғармаси (ТCАF) томонидан молиялаштирилган iCRAFT лойиҳаси банкнинг энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи глобал ташаббуси бўлиб, маълум бир соҳадаги аниқ натижалар учун тўловлар орқали иссиқхона газлари эмиссияларини камайтиришни рағбатлантиради. Лойиҳа Ўзбекистонга иқлим ўзгариши соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда ёрдам беради.

“Прогнозларга кўра, уни амалга ошириш даврида биз карбонат ангидрид эмиссиясини қарийб 60 миллион тоннага камайтира оламиз. Ушбу 60 миллион тоннадан лойиҳа доирасида мамлакатдан 2−2,5 миллион тонна карбонат ангидрид сотиб олинади. Ўзбекистон қолган углерод бирликларини лойиҳа давомида яратилган ва синовдан ўтган тизимлар, инфратузилма ва механизмлардан фойдаланган ҳолда халқаро углерод бозорларида сотиши мумкин бўлади”, — дейди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва Жаҳон банки гуруҳи менежери Жамшид Қўчқоров.

Лойиҳа доирасида тақдим этилган маблағларнинг бир қисми аҳолининг кам таъминланган хонадонларни тарифларнинг кўтарилишидан ҳимоя қилиш учун сарфланади. Жумладан, лойиҳа “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича давлат дастурини ва энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни қўллаб қувватлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×