Владимир Путин Самарқандни МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Бишкекдаги МДҲ саммитида Самарқандни 2024 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг маданий пойтахти деб эълон қилди.

“Бу йил маданият пойтахти Санкт-Петербург бўлиб, 2024 йилда эстафетани Самарқанд шаҳри қабул қилади. Ўзининг бой маданияти ва ижтимоий ҳаёти билан бу қадимий шаҳар мамлакатларимиздан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади”, — деди Владимир Путин.

Маълумот учун, “Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтлари” Давлатлараро дастури лойиҳаси 2010 йилда Минск шаҳрида бошланган эди.

Бу келажакка кўприк бўлиб хизмат қиладиган лойиҳа. Ўтган йиллар давомида бой ўтмиш ва ўзига хос маданиятга эга бўлган 18 та шаҳар “Ҳамдўстлик маданияти пойтахти” эътирофига сазовор бўлди. Самарқанд лойиҳа бошланганидан буён ушбу мақомга муносиб кўрилган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳридир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Лондон акциялар бозорига чиқмоқда

Ўзбекистон илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқмоқда. Миллий инвестиция фонди маҳаллий компаниялар акцияларини бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент...

Больше похожих статей