Майкл Жексоннинг курткаси ауционда сотилади.BBC хабарига кўра, ауцион 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Қўшиқчи ушбу курткасини 1983 йилда суратга олинган рекламалардан бирида кийган. Роликда Жексон кўчада юриб, ўзининг Billie Jean қўшиғини куйлайди. Бу қўшиғини ичимликни реклама қилиш учун махсус яратган.
Лотнинг нархи 100 000 фунт стерлингдан бошланади, аммо Prop Store Auction коллекторлардан 400 000 фунт стерлинггача таклиф беришга тайёр бўлишини кутмоқда.
Шунингдек, кимошди савдосига Эми Вайнгаузнинг “You Know I’m No Good” клипидаги асалари уяси париги ва Жорж Майклнинг Арета Франклин билан бирга айтган дуэтида кийган “La Rocka” кўйлаги ҳам қўйилади.