8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Қозон-Тошкент йўналишида тўхтатилган поезд қатновлари тикланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган Қозон ва Тошкент ўртасидаги поездлар қатновини 2024 йилда тикланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Татаристон транспорт ва йўл хўжалиги вазири Фарит Ҳанифовга таяниб шаҳар мерияси xaбар берди. 

Маълумотларга кўра, Татаристон транспорт ва йўл хўжалиги вазирлиги Тошкент-Қозон йўналишини тиклаш мақсадида, Россия темир йўллари марказий бошқармасига таклиф юборган. Ушбу линиянинг тикланиши учун темир йўл ўтадиган барча давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ушбу таклифга розилик билдириши керак. 

“Россия рози бўлди, бугун ҳужжат Қозоғистонда кўриб чиқилмоқда, билишимизча, Ўзбекистон ҳам тез орада розилик билдиради”, деган Ҳанифов.
Шунингдек, Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиарейсларнинг интенсивлиги ҳам кўриб чиқиляпти. 

“Авиацияда бугун Қозон – Тошкент йўналишида ҳафтасига иккита рейс амалга оширилмоқда. Биз ҳар куни парвоз қилиш ҳақида гапиряпмиз. Самолётлар Қозондан Самарқанд ва Фарғонага ҳам учади”, дея қўшимча қилган Фарит Ҳанифов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×