Ўзбекистон Рееспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифини якунлади.
Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Қатар ташқи ишлар давлат вазири Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Ҳулайфий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Бугун Доҳада мамлакатимиз етакчиси Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокара ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди.
Музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Шунингдек, Президентимиз “ЭКСПО Доҳа — 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилишида иштирок этди ва бошқа таклиф этилган етакчилар билан биргаликда кўргазмани кўздан кечирди.
Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Қатарнинг йирик инвесторлари билан қатор учрашувлар ҳам ўтказди.