- Advertisement -
Йўловчиларга бошқа рейсларда Истанбулга кетиш таклиф этилган.
Турк ҳаво йўлларининг Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра аввалига бир неча соатга кечиктирилган, кейинроқ бутунлай бекор қилинган.
Бортида 265 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан 02:35 да учиши керак эди. Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилган.
Бироқ кейинроқ авиакомпания рейсни бекор қилган. Йўловчиларга эса бошқа рейсларда Истанбулга кетиш таклиф этилган.