- Advertisement -
Транспорт вазири ўринбосарининг АҚШга хизмат сафари давомида Маями халқаро аэропорти Маркетинг ва савдо бўйича директори Эмир Пенеда билан учрашган.
Учрашувда Тошкент ва Маями аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилган.
Маълумот учун: Маями аэропорти 2022 йилда 50 миллиондан ортиқ йўловчи қабул қилган ва АҚШда CОВИД-19 пандемиясидан кейин биринчилар қаторида ўсишга эриша олган. Хусусан, юк ташувлари бўйича биринчи ўринга чиққан.