Ўзбекистон жорий йилнинг 1-октябридан Россия газини Қозоғистон орқали импорт қилишни бошлашни режалаштиряпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев TASS’га маълум қилган.
“Режага мувофиқ, 1-октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш бошланади, барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари юқори босимли газни қабул қилишга тайёр”, деган Энергетика вазирлиги расмийси.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати Санк-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Газпром» билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича 2 йиллик шартнома имзолаган эди, йилига етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 млрд куб метр тоннани ташкил қилади.