- Advertisement -
Холдинг тизимида инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқаруви бир-биридан ажратилиб, алоҳида корхоналар ташкил қилинади.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари”нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда “ЎТЙ”нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.