- Advertisement -
Йозеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилинди ҳамда ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жаноб Элчига мамлакатдаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, Венгриянинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Гюла Ковач жорий йилнинг 20 июль куни дипломатик миссиясини якунлаган эди.