Бугун АОКАда давлат органлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари учун турли ижтимоий тармоқлардаги ахборот манбалари билан ишлаш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича офлайн ва онлайн тарзда амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида, шунингдек, дезинформация, фейк хабарларга қарши курашувчи каналлар ҳаққонийлигини акс эттирувчи “верификация” белгисини олиш талаблари, сўров юборилганда рад этилиш асослари, қандай маълумотларни тақдим этиш лозимлиги батафсил тушунтирилди.
Матбуот котибларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлари, уларни юритиш ҳолати, тасдиқ белгисининг расмий саҳифалар учун қандай устуворлик ва афзалликлар тақдим этиши ҳақида кўплаб намуналар мисолида шарҳлаб берилди.