5 июль куни Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан сайловолди учрашувида “зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур” дея таъкидлаган эди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Айни дақиқаларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика илмий-назарий конференция» бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда таклиф сифатида Ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Бунда қуйидаги 4 та ҳарф шаклини бироз ўзгартириш таклиф этилмоқда:
Ў => Õ õ
Ғ => Ğ ğ
Ч => С с
Ш => Ş ş
Конференция иши давом этмоқда.