10.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Сотувга қўйилган «Шарқ» нашриёти ва ЎзА биносини сотувдан олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг “e-auksion” электрон савдо платформаси орқали Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41 ҳамда 42-уй манзилида жойлашган мулкий мажмуалар (7014597-лот рақами билан рўйхатга олинган) сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маданий мерос агентлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билан чиқди

Маълумки, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган бинолар (“Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси АЖ бинолари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган.

Обект 1979-1983 — йилларда қурилган жами 14 та бино, 2 та бино қисми ҳамда 5 та иншоотдан иборат бўлиб, умумий майдони 60 736,0 м2 ни ташкил этади.

“Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Давлат мулкида турган моддий маданий мерос обектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ–821-сон Қонунининг 19-моддаси учинчи хатбошига асосан моддий маданий мерос обектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилмайдиган давлат мулклари этиб эътироф этилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос обектини ауцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябр куни огоҳлантириш берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×