Хитой 8,3 млрд долларлик натижа билан сўнгги етти ойда Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи ҳамкорига айланди. Иккинчи ўриндаги Россияда 6,2 млрд долларлик кўрсаткич қайд этилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар маълум қилинди. (АҚШ долларида):
— Хитой – 8,3 млрд
— Россия – 6,2 млрд
— Қозоғистон – 2,9 млрд
— Туркия – 2,1 млрд
— Корея – 1,5 млрд
— Германия – 708 млн
— Қирғиз Р. – 679 млн
— Франция – 582 млн
— Афғонистон – 544 млн
— Туркманистон – 517 млн.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритаётган давлат ҳам Хитой бўлиб қолмоқда.