- Advertisement -
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
“Автомобилсиз кун”ни ўтказишдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ҳисса қўшиш, қолаверса, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, ўз навбатида, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.