10.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

“Радар»ларни беркитиб қўйиш тўғри эмас». Депутатлар «радар»ларни тартибга солиш бўйича Бош вазир ўринбосарига сўров юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматовга “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Депутатларнинг таъкидлашича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг йўлларда бахтсиз ҳодисаларга учрашининг олдини олиш, йўллар инфратузилмасини яхшилаш бугун ҳар биримизни ўйлантирадиган, керак бўлса, ташвишлантирадиган масала.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров сўз олиб, масаланинг ниҳоятда долзарблиги, фракцияда ҳам қизғин муҳокама қилинганини қайд этди. У радарлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни ўрнатишдан мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилиши муҳимлиги ва ҳайдовчиларни жаримага тортишни мақсад қилиб олмаслиги кераклигини таъкидлади.

Ҳайдовчиларга йўлнинг қайси қисмида қачон «радар» ўрнатилганини олдиндан билиш имконияти яратиб берилиши шартлиги, огоҳлантириш белгилари ўрнатилган тақдирдагина ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Радар ва фотокамера қаерда жойлашганини аниқ билмаган ҳайдовчини маъмурий жавобгарликка тортиш ноўрин экани қайд этилди. Парламент сўровида ушбу масалаларга атрофлича жавоб олгандан сўнг, бу бўйича, керак бўлса, тегишли қонунни ишлаб чиқиш, мавжуд ҳуқуқий асосни такомиллаштириш зарурати юзасидан ҳам фикрлар ўртага ташланди.

Шулардан келиб чиқиб, парламент сўровини Бош вазир ўринбосари A.Раматовга юборилиши депутатлар томонидан маъқул, деб топилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×