Қирғизистон жорий йилнинг 7 ойида 1,5 минг тонна ун экспорт қилди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси. Қолаверса, экспортнинг ҳаммаси Ўзбекистонга йўналтирилган. Бу аввалги даврларга қараганда анча кўп миқдор саналади.
Шу билан бирга, ун импорти шу даврда 3,3 минг тоннага қисқариб, 16,2 минг тоннани ташкил этди.
Айни дамда Қирғизистонда ун нархи кескин кўтарилиб, танқислик муаммоси юзага келган.
Aйрим расмийларга кўра, бунга қўшни Ўзбекистонга маҳсулотларнинг назоратсиз етказиб берилиши сабаб бўлмоқда.
Шу боис Монополияга қарши давлат қўмитаси ҳукуматга ун экспортига вақтинчалик чеклов жорий этишни таклиф қилди.
Қирғизистон ҳукуматининг аниқлик киритишича, нархларнинг ошишига фақат Қозоғистондан олиб келинган ун таъсир кўрсатган, чунки темир йўллардаги тирбандлик туфайли етказиб бериш тўхтатилган.
Аввалроқ қирғизистонлик депутат Жусупбек Коргонбай ўғли мамлакатда ун нархи маҳсулот Ўзбекистонга экспорт қилинаётгани туфайли кўтарилаётганини айтганди.