- Advertisement -
“Cинтана” компанияси асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.
2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.