18 сентябрь куни UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas va Labo машиналари учун контрактацияни очгани хабар қилинганди. Орадан 3 соатдан камроқ вақт ўтиб компания автомобилларининг қўшимча партияси учун тўлиқ шартнома тузиб бўлинганини маълум қилди.
Контрактация очилган вақт давомида ушбу автомобиль моделларини харид қилиш учун 28 000 дан ортиқ шартнома имзоланди.
Дастлабки хабарда компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида барча мавжуд ранглардаги Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобилларининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятларини ишлаб чиққани қайд этилганди.