Турар жойни ижарага олган айрим ҳарбийларга компенсация оширилган ҳолда тўланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) қуйидаги миқдорда тўланиши белгиланган:

Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4 бараваригача;

Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 бараваригача;

бошқа шаҳарлар, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPO ўтказади

18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг дастлабки оммавий жойлаштирилиши (IPO)га бағишланган расмий маросим...

Больше похожих статей