Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари учрашадиган чорраҳада жойлашган Денизли вилояти, географик жойлашуви ва табиий бойликлари билан ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бирига мезбонлик қилиб келмоқда. Ноёб табиий ва маданий тузилишга эга бўлган бу шаҳар билан танишиш учун сиз Денизлига ташриф буюришингиз керак!
Тарих ва табиат учрашган шаҳар
Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари туташган Денизли, географик жойлашуви ва табиий гўзалликлари билан тарих давомида кўплаб жараёнларнинг гувоҳи бўлган. Хусусан, Хет, Фригия, Лидия, Рим ва Византия каби тараққиёт изларини кўришингиз мумкин бўлган Денизли, ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатида бўлган Ҳиераполис Қадимги шаҳри билан бутун дунёда танилган. Ликос водийсининг унумдор ерларидан жой олган Денизли, тарихий, археологик, маданий ва табиий гўзалликлари жиҳатидан бой салоҳиятга эга.
Онадўли ярим оролининг жануби-ғарбида ва Эгей минтақасининг жануби-шарқида жойлашган Денизли вилояти қадим замонларда алоқа ва савдо маркази сифатида қўлланилган. Колосса, Триполис, Лаодикия, Ҳераклеиа, Аттуда каби кўплаб қадимий шаҳарлар, жумладан, табиий ва маданий мерос қиймати билан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Ҳиераполис қадимий шаҳрига ҳамда муқаддас зиёрат йўли деб номланувчи Измир-Эфес йўлининг сўнгида жойлашганлиги, Инжилда тилга олинган етти черковдан бири бўлган Лаодикия черковига мезбонлик қилиши Денизлига алоҳида аҳамият касб этади.
Антик даврнинг муҳим аҳоли пункти бўлган Лйкос (Чуруксу) водийсида жойлашган Денизли оқ ва қизил травертенлари, шифобахш термал сувлари, бой фауна ва флораси, ям-яшил табиати, экологияси, сайёҳлик имкониятлари, пазандачилик маданияти ва ўзига хос ҳунармандчилиги билан муҳим диққатга сазовор марказ сифатида эътиборни тортади. Табиий ҳовузчалар шифо излаётган сайёҳларнинг севимли манзилига айланганини минтақадаги меҳмонхоналар деярли бўш хоналарсиз хизмат қилаётганлигидан билса бўлади. Зиёратчилар табиат бассейнига кирмасдан бу ерни тарк этишмайди. Улар ҳовузга киришдан катта завқ олиб, мароқли дам олишади.