10.7 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Ўзбекистон—Америка бизнес-форумида 10дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон—Америка бизнес-форумида энергетика, машинасозлик, АКТ каби соҳалар бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

15 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида пойтахт Вашингтонда Ўзбекистон—Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестисия тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши соҳаларида фаолият юритувчи йирик корпорацияларининг раҳбарлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, инвестисиялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Америка—Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Керолин Лемм, АҚШ ЭKSIМ банки президенти Рета Жо Льюис ва давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершеим сўзга чиқди.

Форум давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётгани ва бунга раҳбариятнинг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва тадбиркор доиралар орасидаги доимий ҳамкорликнинг ўрни катта экани таъкидланди.

Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, савдо, саноатни ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича эришган муҳим ютуқлари тақдим этилди. Хусусан, бошқа фактлар қаторида эркин бозор ва соғлом рақобат механизмлари яратилгани, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия ресурслари билан таъминланганлик, иқтисодиётда давлат иштирокининг қисқариши ва кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани қайд этилди.

Бундан ташқари, форумда тоғ-кон, кимё ва энергетика, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электроника, ахборот технологиялари каби қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишда катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Тадбир давомида глобал рақобат, таъминот занжири барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш, стратегик прогнозлаш, хусусийлаштириш ва молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича алоҳида сессиялар ўтказилди. 

Бизнес-форум иши Ўзбекистон ва АҚШ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарларининг “G2B” ва “B2B” форматидаги учрашувлари билан давом этди. Иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлди.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий ҳамкорлик, тиббиёт ва фармасевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×