27.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 13 июля, 2025

Бухорода 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган уч мансабдор қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти Когон туманида 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган “Ҳудудгаз Бухоро”нинг уч мансабдори қамалди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан  судланувчилар А.Ж., Ж.С., М.Ҳ. ва А.А.ларга оид жиноят иши кўрилган.

Судланувчилар М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевлар “Дилдора” МЧЖ раҳбари А.Жабборов ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖ раҳбари Ж.Султонов билан тил бириктириб энергоресурсларини ўғирлаш жиноятларини содир этган.

Хусусан, М.Ҳайитов 2022 йилдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминот филиали метрология хизмати бошлиғи вазифасида, А.Абдуллаев метрология хизмати етакчи муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, жамият раҳбарлари А.Жаббаров ва Ж.Султоновлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятга қарашли газ қуйиш шаҳобчаларга келган алоҳида табиий газ қувурининг уланиш нуқтасига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хонанинг эшигини тамғаланишини таъминламасдан, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкаси тамғасини газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирилганлиги натижасида, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жами 26,1 млрд. сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб яширин равишда талон – торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 169-моддаси 4 -қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли деб топилган А.Жабборов, Ж.Султоновлар 11 йил, А.Абдуллаев ва  М.Ҳайитовлар 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд. сўм зарар қопланганлиги сабабли, қолган 20,1 млрд. сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×