“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича Ўзбекистоннинг олтин кузи учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво 25-30 даража гача исийди.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумикин.
Пойтахтда: 15-17 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 15-17 даража, кундуз кунлари 27-29 даража бўлади.