7.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

«Е-qaror» ахборот тизими йўлга қўйилгани натижасида қоидабузарликларни қайд этиш 2,8 баробарга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -
Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари Кирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳри Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгаши ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари қўмитасининг 23-йиғилишига мезбонлик қилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Божхона кўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бу галги йиғилишда асосий эътибор тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатланишига қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига доир дунёдаги мавжуд тезкор вазият ва унинг асосий йўналишларини таҳлил қилиш, контрабанда ва бошка турдаги жиноятлар ҳақида ариза ва хабарларни рўйхатга олиш жараёнини рақамлаштиришга қаратилди.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон қарорлар қабул қилиш имкониятлари ҳам таҳлил қилинди. Бу борада Ўзбекистон томони ўз тажрибасини батафсил ўртоқлашди.

Маълумки, 2022 йилдан эътиборан божхона органларида маъмурий ҳуқуқбузарликларни «Е-qaror» ахборот тизими орқали электрон кўриб чиқиш амалиёти жорий этилган. Натижада қоидабузарликларни қайд этиш 2,8 баробарга, ундириладиган жарималар миқдори 4 баробарга ошган. Йиғилганларда ушбу тизим афзалликлари катта қизиқиш уйғотди.

Мамлакатимиз вакиллари Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан сўнгги вақтларда аниқланган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир ҳолатларни ҳам намойиш қилди.

Йиғилиш якунида унда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×