Ўзбекистондаги пахта-тўқимачилик кластерлари пахта ҳосилининг нархини камайтириш таклифини ўртага ташламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, ўтган йили пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлган. Бунинг оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион АҚШ долларига яқин) зарар кўрган.
2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган 1 кг учун ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархини 10 минг 25 сўм этиб белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баробар паст бўлган.
Жорий йилги пахта терими жараёни бошланган, пахта нархи эса ҳозирча расман белгилангани йўқ.
Маълумотларга кўра, ҳозир “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кластерларнинг бу таклифини кўриб чиқмоқда.