Заиф эшитувчи болалар Давлат ҳисобидан қўшимча 2 000 та рақамли эшитиш мосламаси билан таъминланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентимизнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилганидек, 2024 йилдан бошлаб:

Аудиоскрининг натижаси бўйича аниқланган заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча йилига камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг вақтинча қисқартириладиган ўрин-жойлари ва штат бирликлари ҳисобидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари қабул-диагностика бўлимида туну кун хизмат кўрсатадиган қўшимча оториноларинголог ва юз-жағ жарроҳи штат бирликлари киритилади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда оториноларингология бўйича амбулатор ва стационар шароитда ёрдам кўрсатувчи давлат тиббиёт муассасалари учун штат нормативларини қайта кўриб чиқиш ҳамда келгусида эҳтиёждан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиб бориши белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон WIPOнинг яна бир халқаро шартномасига қўшилиш сари қадам ташлади

21 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization - WIPO)...

Больше похожих статей