6.2 C
Узбекистан
Вторник, 4 ноября, 2025

Илон Маск Twitter логотипини нима сабабдан ўзгартирганини айтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Маск тез орада ижтимоий тармоққа мураккаб коммуникациялар ва “барча молиявий операциялардан фойдаланиш имкониятини” жорий қилишни ваъда этмоқда. 

Илон Маск сўзларига кўра, бундан буён Х платформасидаги (олдинги Twitter) постлар “твит” эмас, балки “икс” деб номланади.

Ижтимоий тармоқ номи янги концепсия туфайли ўзгартирилди: илгари бу 140 белгидан иборат қисқа хабарлар эди, энди эса исталган ҳажмдаги хабар ва видеони юклаш мумкин. Бу эса қушча логотипи, Twitter номи ва “twit” атамасини мантиқсиз қилади.

Маск тез орада ижтимоий тармоққа мураккаб коммуникациялар ва “барча молиявий операциялардан фойдаланиш имкониятини” жорий қилишни ваъда этмоқда. Шунингдек, у келажакда ҳамма нарса учун мўлжалланган Х деб номланувчи қандайдир иловани ҳам тақдим қилмоқчи.

Тwittеr ребрендинги ҳақида 24 июль куни хабар берилди. Ижтимоий тармоқ Х деб номлана бошлади. Платформа логотипи ҳам ўзгарди: унда кўк қушча ўрнига Х ҳарфи тасвирланган.

Маск Тwиттер платформасини 2022 йил октябрь ойида сотиб олди. Битим 44 миллиард долларни ташкил этди. Маск кўп ўтмай раҳбариятни ўзгартирди ва ходимларнинг деярли ярмини ишдан бўшатди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқдаги контентни монетизация қилиш бошланганини эълон қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×