- Advertisement -
Олимлар Aвстралияда яшовчи чўл илонининг янги турини аниқлашди. Судралиб юрувчи заҳарли ҳисобланади. Илонга Демансиа дея илмий номи берилган. Узоқ вақт давомида бу илонлар ташқи ўхшашликлари туфайли бошқа турдаги вакиллар билан янглишарди, аммо генетик таҳлил ҳақиқатни очиб берди.
Маълумки, судралиб юрувчиларнинг кўпроқ турлари Aвстралияда Ернинг бошқа жойларига қараганда яшайди. Уларнинг аксарияти ов қилиш ёки йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун қандайдир заҳардан фойдаланадилар.