- Advertisement -
Меҳмонлар орасида гўшт-сут ва қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва мева шарбатлари ишлаб чиқарувчи хусусий ишлаб чиқарувчилар ҳам бор эди. Туркманистонлик ишбилармонларнинг маҳсулотлари хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди. Қозоғистон ва Қирғизистон тадбиркорлари билан маҳсулот экспорти бўйича шартномалар тузилди.
Кўргазма иштирокчилари ишбилармонлик музокараларидан ташқари, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳам ўз тажрибаларини ҳамкасблари билан ўртоқлашди.