Таиланд ва Шри-Ланканинг муносабатлари фил сабабли совуқлашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Фил Таиланд ва Шри-Ланка ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига сабаб бўлди. Таиланд қироли бир неча йил олдин Шри-Ланкага филларни совға қилганди. Маълум бўлишича, улардан бирига ёмон муносабатда бўлишган.

Ўтган асрнинг 90 йиллари охирида монарх Шри-Ланкага учта фил совға қилган. Улар ҳар икки халқ учун муқаддас ҳайвонлардир. Қироллик совғаси Шри-Ланкага алоҳида шараф билан етказилди.

Муту Ражу исмли фил боласи мамлакат жанубидаги ибодатхонага жойлаштирилди. У ерда филдан ибодатхона қолдиқлари ва черков буюмларини ташишда фойдаланишган.

Бир неча кун олдин ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари ибодатхонага ташриф буюрган. Улар ҳайвонларни ҳеч ким парвариш қилмаган, деган хулосага келган. Бундан ташқари, филнинг танасида яралар ва зарба излари топилган, жонивор жуда оқсоқланиб ҳаракатланган. Таиланд ҳукумати бундан хабар топиб қиролликнинг Шри-Ланкадаги элчиси дарҳол оролнинг жанубига етиб келган, у ерда элчи ҳолатни ўз кўзлари билан кўрган.

Шри-Ланка ҳукумати Таиланд совғаси қадрланмаганини тан олди. Монархга расмий узр сўралган хат юборилди. Аммо расмий Бангкок узрни қабул қилмаган. Таиланд филни қайтаришни талаб қилган, Шри-ланкаликлар рози бўлишга мажбур бўлишган. Тўрт тонналик жонивор ўз ватанига махсус рейс орқали етказилди, деб хабар бермоқда AFP.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яшнободда йўл талашган икки ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида икки ҳайдовчи ўртасида содир бўлган можаро ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеотасвирларда ҳайдовчиларнинг йўлнинг...

Больше похожих статей