- Advertisement -
Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида кетма-кет камида уч кун дам олади:
- 2023 йил 30 июн (жума) — иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 1 июл (шанба) — 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 2 июл (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади.
Аммо Қурбон ҳайити 29 июн (пайшанба) куни нишонланадиган бўлса, ўзбекистонликлар тўрт кун дам олишади.