- Advertisement -
Териси энг кўп карбон кислоталарни чиқарадиган одамлар чивинларни кўпроқ ўзига жалб қилади. Олиб борилган тадқиқотлардан сўнг олимлар гуруҳи ана шундай хулосага келишди.
Тадқиқотчилар тажриба ўтказишди, унинг давомида улар бир неча кеча-кундуз кетма-кет 200 та чивинни қўйиб юборишди. Одам терисига ўхшаш ҳид чиқарадиган махсус ёстиқчаларга чивинларнинг муносабати инфрақизил камералар воситасида кузатилди. Маълум бўлишича, фаолликнинг энг юқори чўққиси бўлган соат 22:00 дан 02:00 гача бўлган даврда чивинлар ёстиқчаларда қўнишни афзал кўрган. Боиси одатда тери микроблари кўпроқ карбон кислоталарини шу вақт оралиғида ишлаб чиқаради.