«Кўринмас уй» номли мулк Калифорния штатида сотувга қўйилди, деб хабар беради CNBC. Жошуа-Три миллий боғидаги уй 18 миллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Лос-Анжелесдан икки соат жануби-шарқда жойлашган Сан-Бернардино округидаги шаҳарчада сотиладиган энг қиммат мулк ҳисобланади.
Уйга «кўринмас» номини беришди, чунки у саҳронинг теварак-атрофини акс эттиради, гўё уни тошлоқ ландшафтга яширади ва ичкаридагиларга бутунлай кўринмасдан, манзарани томоша қилиш имконини беради.
Объект Жошуа-Три миллий боғидан бир неча қадам нарида жойлашган. Яшаш майдони деярли 5500 квадрат футни ташкил этади, ичида учта ётоқ хонаси, тўртта ҳаммом ва 100 футлик ёпиқ ҳовузи бор.
Уй кино продюсери ва ҳозирги эгаси Крис Хэнли ва архитектор Томас Осински томонидан ишлаб чиқилган.
Уй сотувга қўйилганидан буён тўрт ой давомида ҳеч ким уни сотиб олишга қизиқмаган, бироқ уни сотиш билан шуғулланувчи иккала риелтор ҳам муваффақиятга ва уй ўз харидорини топишига ишонади.