-1.3 C
Узбекистан
Понедельник, 23 декабря, 2024

Нотариат соҳада иш юритиш тарихи ва бугуни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия муассаcалари томонидан иш юритиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритишдан олдин иш юритиш тарихи ва унинг аҳамияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Иш юритишнинг бевосита асосини ҳужжатлар такшил этади. Мазмунан, ҳажман ва шаклан хилма-хил бўлган ужжатлар каттаю кичик меҳнат жамоаларининг, умуман кишилик жамиятининг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб туради. Зеро, ҳужжатлар кечагина пайдо бўлган нарса эмас, кишилик жамияти шаклланиши биланоқ бу жамият аъзолари ўзаро муносабатларидаги муайян муҳим ҳолатларни мунтазам ва қатъий қайд этиб боришга эҳтиёж сезганлар. Ана шу эҳтиёжга жавобсифатида илк, ибтидоий ҳужжатлар юзага келган.

Бобилнинг милоддан аввалги 1792-1750 йиллардаги шоҳи Хаммурапининг адолатпеша қонунлар мажмуи, ундан ҳам қадимроқ шоҳ ур-Намму (милоддан аввалги 2112-2094 йиллар)нинг қонунлари ва бошқа манбаларнинг мавжудлиги “ҳужжатлар” деб аталадиган тартибот воситаларининг нечоғли олис ва мураккаб тарихга эга эканлигини Адлия бошкармаси хузиридаги натариат архив мудири кўрсатади. Албатта, кишилик жамсиятининг тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий тузумларнинг алмашина бориши, аниқроғи, кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг такомиллаша бориши баробарида ҳужжатлар ҳам такомил топиб борган. Бугунги кунда фанга тарихимизнинг турли даврларида ўрхун-энасой, суғд, эски уйғур, араб ва бошқа ёзувларда битилган жуда кўплаб ҳужжатлар, умуман, ёзма манбалар маълум.

Шарқда, X-XIX асрларда ёрлиқ, фармон, нома, битимлар, арзнома, қарзнома, васиқа, тилхат ёки мазмунан шунга яқин ҳужжатлар нисбатан кенг тарқалган. Мисол тариқасида Тўхтамишхоннинг 1393 йилда поляк қироли Яғайлага йўллаган ёрлиғи, Темур Қутлуғнинг 1397 йилдаги ёрлиғи, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзонинг марғилонлик Мир Сайид Аҳмад исмли шахсга 1469 йилда берган ёрлиғи, Тошкент ҳокими Юнусхўжанинг 1797 йил 2 июнда Петербургга – Россия подшосига ўз элчилари орқали юборган ёрлиғи ва бошқаларни эслатиб ўтиш мумкин.

Айтиш мумкинки, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар айнан иш юритиш соҳасини тарихини бошлабю берган, унинг ўзига хос услуб ва намунасига юзага келишига замин яратган расмий ҳужжатлар сифатида бугунги кунимизда катта аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан сўнг, демократик тамойиллар, мақсад ва вазифалар асосида мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳаётимизнинг барча жабҳалари, чунончи, қонунчилик, ижро ва суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга жиддий эътибор қаратилди. Натижада ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш, юртимизда тинч, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқимиз турмуш тарзини юксалтириш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муваффақиятли кечиши, улуғвор мақсадимиз бўлган ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда адлия муассаcалари томонидан иш юритиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар муҳим ҳамият касб этади. Сабаби адлия муассасалари томонидан иш юритишнинг тўғри ташкил этилиши натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг биринчи навбатда ҳуқуқий маданиятини янада оширишга эришилса, иккинчидан аҳолига юридик хизмат кўрсатишда сифат ва тезкорликка эришиш мумкин бўлади.

Эътироф этиш жоизки, истиқлол йилларида юртимизда аҳолининг тафаккур даражаси, дунёқараши мамлакатимиз ва жаҳоннинг тараққиёт жараёнларига, ҳар бир воқелик-ўзгаришларга муносабати тубдан ўзгарди. Ҳар бир киши эркин фикрлаши, ўз қадр-қиммати, ҳуқуқларини билиши унинг шу жамият ҳаётида фаол иштирок этишига замин яратади. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган мустақил мамлакатимизда буларнинг барчаси учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Жамият ҳаётида ёрқин ифодасини топаётган Конституция, қонунларнинг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти қай даражада ривожланганлиги билан узвий боғлиқдир.

Мамлакатимизда нотариат фаолияти билан боғлиқ фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар моҳияти, характери, муаммоларини, нотариал ҳаракатлар субъектларининг ҳуқуқ ва бурчлари, соҳага оид ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи маълумотлар ва соҳа қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига хам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги 4216-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ вазирлик олдига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти тугатилиши муносабати билан нотариал идораларнинг самарали тармоғини тузиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни вазифаси қўйилди. Шундан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2010 йил 5 майдаги ушбу Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирилиги томонидан давлат нотариал идоралари тармоғи ва нотариуслар сони тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон фармонига мувофиқ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018 йилдаги Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарорида қуйидагилар белгилаб ўтилди;

— давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини давлат нотариал идоралари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;

— нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 10 фоиз миқдорида белгилаш;

Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5816-сон Фармонига асосан нотариуслардан иборат ташаббускорлар томонидан 2019 йил 28 декабрь куни ўтказилган I таъсис Конференциясида ташкил этилган.

Нотариал палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бошқармалари мавжуд бўлиб, улар билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади ва нотариусларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслик тамойили асосида фаолият кўрсатади.

Нотариусларнинг кириш ва ҳар ойда ўтказиб туриладиган аъзолик бадаллари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар Нотариал палатанинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

    Нотариал палатанинг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ва ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмайди

                                                               Ёқубжон Бакиев

Тошкент шаҳар адлия бошкармаси                                                       ҳузуридаги нотариал архиви мудири


 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×