- Advertisement -
Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг чинор хиёбони пайдо бўлди. У қирғиз ёзувчиси ва мутафаккири Чингиз Aйтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланди.
Минскда ёзувчи номидаги парк аллақачон мавжуд. У ерга 26 туп янги дарахт экишди. Ташаббус Қирғизистоннинг Беларусдаги элчихонасига тегишли. Хиёбон ётқизилиши Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан ўтган йилнинг март ойида эълон қилинган “Яшил мерос” кампаниясининг бир қисмига айланди.
Худди шундай дарахт экиш кампаниялари ҳозирда Ҳамдўстликнинг барча мамлакатларида ўтказилмоқда.