- Advertisement -
Aвстралиялик палеонтологлар қадимги бургутларнинг илгари номаълум турини аниқлашди. Journal of Ornithology нашрига кўра, унинг қолдиқлари Aвстралия жанубидаги 17 метрли вертикал ғордан топилган.
Олимлар тошдан қанотлар, оёқлар, тирноқлар, стернум ва бош суягини ажратиб олишди. Уларни ўлчаб, бургутнинг қанотлари уч метрга етганини аниқладилар. Шундай қилиб, у Aвстралиядаги рекорд даражадаги энг катта йиртқич қуш бўлди.