- Advertisement -
Светофорларда товуш ўлчагичлар ўрнатилди. Сигнал овози 70-80 дБ.дан ошганда, қизил чироқ ёнган сониялар яна нолга қайтади ва таблода: «Сигнал чалишда давом этавер. Қанча кўп сигнал чалсанг, шунча кутиб турасан» деган хабар пайдо бўлади.
Сигнал чалган сабрсиз ҳайдовчилар светофорда узоқроқ туришга мажбур бўлишади ва жараён чексиз давом этиши мумкин.»Жазоловчи светофорлар» туфайли Мумбай кўчаларида шовқин даражаси ҳақиқатан ҳам пасайган.