22.6 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

2023-йилнинг март ойида «Бешинчи Тошкент халқаро марафон»и ва «Янги Нафас» бир вақтда оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,530участниковПодписаться
- Advertisement -

12-март куни пойтахтда Баҳорги тенгкунлик куни Наврўзни умумхалқ миқёсда нишонлашга бағишланган Бешинчи Тошкент халқаро юбилей марафони ва Ўзбекистоннинг 13 та шаҳрида Янги Нафас бир вақтда оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Югурувчилар ва профессионал спортчилар 42 км масофага классик марафонда, 21 км масофага ярим марафон масофасида, шунингдек, 3 ва 10 км масофага оммавий югуриш мусобақаларида иштирок этишлари мумкин. Илк маротаба марафон доирасида болалар орасида «Кидс Рун» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, “Ўзнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ва Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан ташкиллаштирилади.
Юртимизнинг энг кутилган айёми — Наврўзни нишонлаш кунларида Тошкент, анъанавий тарзда, турли хил мамлакатлардан ташриф буюрган минглаб югуриш ҳаваскорларини бирлаштирувчи ҳақиқий спорт пйтахтига айланади. 2019-йилда марафонда 1600 та югурувчи иштирок қилган бўлса, 2022-йилда иштирокчилар сони 2700 тани ташкил қилди.

Спорт тадбирининг мақоми ҳам йилдан йилга тобора ошиб бормоқда: 2022-йилда ИВ Тошкент халқаро марафони ШҲТ халқаро ярим марафони билан биргаликда ўтказилиб, бунда 21 та мамлакатдан югурувчилар иштирок этди.Ташкилотчиларнинг ташаббусига биноан, “Интернатионал Ташкент Маратҳон” бешинчи юбилей марафони 5500 та иштирокчини қабул қилишни режалаштирилган бўлиб, улар тўртта масофалардан бирида ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлади — 42 км 195 м, 21 км 97,5 м, 10 км ва 3 км.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент марафонида барча истаганлар иштирок этиши мумкин: фуқаролигидан қатъи назар спортчилар ва спорт ҳаваскорлари. Марафон ва ярим марафон масофаларида 18 ёшга тўлган фуқаролар иштирок этиши рухсат этилади, иккита сўнгги масофаларда иштирок этиш учун ёш доираси чекланмаган.

Эркаклар ва аёллар 10 км масофага оммавий югуриш мусобақаси, марафон ва ярим марафоннинг ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади. Умумий пул мукофоти 259 млн 720 минг сўмни ташкил қилади. 42 км масофалик марафонда биринчи ўринни эгаллаган ғолиб 30 млн сўмни, (ИИ-ўрин учун – 20 млн сўм, ИИИ-ўрин учун — 15 млн сўм, ИВ-ўрин учун – 10 млн сўм, В-ўрин учун – 8 млн сўм, ВИ-ўрин учун – 5 млн сўм) қўлга киритади.
Ярим марафон иштирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган: И-ўрин учун — 20 млн сўм, (ИИ-ўрин учун – 15 млн сўм, ИИИ-ўрин учун — 12 млн сўм, ИВ-ўрин учун – 8 млн сўм, В-ўрин учун – 6 млн сўм, ВИ-ўрин учун – 4 млн сўм).
10 км масофага югуриш ғолиблари И-ўрин учун – 6 млн сўм, ИИ-ўрин учун – 4 млн сўм, ИИИ-ўрин учун — 2 млн сўмни қўлга киритади. 3 км масофага югуриш иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар кўзда тутилган.
Марафоннинг янги тадбири сифатида 11-март куни болалар орасида “Кидс Рун” оммавий югуриш пойгаси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда иккита тоифадаги болал иштирок этиши мумкин: 2015-йил ва 2011-йилгача туғилганлар. Ушбу оммавий югуриш пойгасига иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш бепул. “Кидс Рун” оммавий югуриш пойгаси скандинавча юриш ҳаваскорлари билан биргаликда ўтказилади. Болалар масофаси 1 км, юрувчиларнинг масофаси 3 км ни ташкил қилади.

Спорт мусобақасинининг юқори даражада ўтказилиши АИМС Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциациясидан марафоннинг югуриш трассаси билан сертификатланган. Мусобақаларда вақт натижаларини чиплар бўйича автоматик ўқиш замонавий транспондер тизими қўлланилади. Марафоннинг старт-финиш майдончаси анъанага кўра Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишиш нуқтасида (мўлжал — “Ҳумо Арена” муз саройи) жойлашган.
Эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили доирасидаги асосий масалаларни амалга ошириш мақсадида, шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг 13 та шаҳрида ва Тошкентда Янги Нафас бир вақтда хайрия оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Ушбу оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси кўмагида ўтказиладиган бешта аҳамиятли лойиҳалардан бири бўлиб ҳисобланиб, аҳоли саломатлигини ривожлантириш ва оммавий спортни оммалаштиришга қаратилган.

International Tashkent Marathon да иштирок этиш учун iticket.uz сайтида ёки iticket савдо офисларида рўйхатдан ўтиш ҳамда иштирокчининг бошланғич тўловини амалга ошириш керак. 10 км масофага оммавий югуриш мусобақаси, марафон ва ярим марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови – 149 минг сўмни, 3 км га – 75 минг сўмни ташкил қилади. 2023-йил 5-мартгача рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд.
Марафон, ярим марафон, 10 км, 3 км масофага югуриш ва “Кидс Рун” оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчи пакетига чипли кўкрак рақами (спорт дастурининг турига мувофиқ), рюкзак, кепка ва узун енгли футболка киради.

Иштирокчи пакети 2023-йил 9-мартдан 11-мартгача, рўйхатдан ўтган иштирокчининг ҚР-кодини тақдим этган ҳолда, Енгил атлетика федерацияси биносида берилади (Тошкент ш., И.Каримов кўч.,98а).
Маълумот учун телефон рақами: + 998951420184.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×