7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Машҳур инсонларнинг ноодатий ва ғаройиб васиятномалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳаммамизга маълумки, таниқли шахсларнинг ўзига хос фел-атвори, яшаш тарзи, дунёқарашлари бўлади. Таъкидлаш жоизки, уларнинг ҳатто ўлими ҳам, ўлимдан олдин қолдирган васиятлари ҳам жуда ғаройиб.

Қуйида улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳаваола этамиз.

Ҳайнрих Ҳайненинг сермаъно васияти

Машҳур немис шоири Ҳайнрих Ҳайне рафиқасига ёзган энг ҳазилга бой ва сермаъно васиятномаси туфайли тарихга кирган. У 44 ёшида ҳамма Матилда деб атайдиган 26 ёшли Ксения Евгений Мирага уйланди. Ҳайне дўстларининг фикрича, аёл унингдек саводли бўлмаган. Матилда ҳатто ўқишни ҳам билмас, бутун умри давомида Ҳайненинг бирорта асарини ўқимаган экан. Қолаверса, у жуда инжиқ ва жаҳлдор аёл бўлган, бироқ шунга қарамай, Ҳайне уни қаттиқ севган дея таъкидлашади.

Матилда билан йигирма йилдан ортиқ умр кечирган Ҳайне бир куни хотини билан ҳазиллашишга қарор қилади. Ёзувчининг ўзи бу воқеани шундай сўзлаб берган: “Черковдан қайтганимдан кейин васиятнома ёздим. Мен бутун мулкимни хотинимга қолдирдим. Фақат, битта шарт билан: у ўлимимдан кейин яна турмушга чиқиши керак. Мен дунёда ҳеч бўлмаганда бир одам ўлимимдан қайғуриб “Бечора Ҳайне… Нега бизни ташлаб кетди, агар у тирик бўлганида хотинига уйланмасдим!”, дейишини хоҳладим. Бу васият дунёдаги энг сермаъно ҳазил битилган васиятнома деб қаралади. Матилда Ҳайненинг барча меросини қабул қилгани ва бошқа турмушга чиқмаслигини билдирган.

Николай Гогол: “Ким менинг ўлимимга ҳурмат бажо келтиришга урунса, барча гуноҳларимни ўз зиммасига олган саналади”

Улуғ рус ёзувчиси Николай Гоголнинг ҳаёти ҳам, ўлими ҳам фантастиканинг ўзи. Адабиётшунослар буни унинг руҳий ҳолати бузилиши билан боғлашади. Ёзувчининг сўнгги васиятномасидаги биринчи банд шундай эди: “Васият қиламанки, танам бутунлай чиримагунича дафн қилинмасин”.

Ёзувчи васиятномасининг еттинчи қисмида эса шундай дейилганди: “Васият қиламанки, менга ҳеч қандай ёдгорлик ўрнатилмасин, бундай кичик, нолойиқ насроний ҳақида ҳеч ким ўйга толмасин. Ҳеч ким мен учун мотам тутмасин. Ким менинг ўлимимга ҳурмат бажо келтиришга урунса барча гуноҳларимни ўз зиммасига олган саналади”.

Гогол васияти орқали уни чиндан ҳам яхши кўрган, ҳурмат қилганлар унинг хотирасини ёдгорликсиз ҳам ҳамиша эсда сақлай олишларига ишора қилган.

Чарли Чаплиннинг миллион долларлик мероси кимга насиб этади?

Дунёга машҳур ва барчамиз учун севимли комедия устаси, актёр Чарли Чаплин васият қолдирганида ҳам ўз ҳазилкаш харакатерига содиқ қолган. У васиятида фарзанд дунёга келтирган биринчи эркак кишига бир миллион доллар қолдираётгани ҳақида ёзган.

Бундан ташқари, васиятномасида шахс трансгендер бўлмаслиги алоҳида қайд этган. Кўриб турганингиздек, ҳали ҳеч ким Чаплиннинг васиятномада айтган ишни бажара олмаган. Бир миллион долларлик мерос ҳали ҳамон ўз эгасини кутмоқда.

Мерилин Монро

1962 йилда Америка киносининг киноюлдузи Мерилин Монро вафот этганида унинг тўғридан-тўғри меросхўри йўқ эди. У ўлимидан бир йил аввал учинчи эри билан ажрашади ва васиятини қайта ёзади. Монронинг сўнгги васиятига кўра, у ўгай синглиси ва ўз психологига кичик маблағда мерос қолдирган. Актриса актёрлик соҳасидаги муваффақияти учун устози Ли Страсбергга миннатдорлик мактуби ёзади ва унда Страсбергга шахсий нарсаларининг бир қисмини оиласи ҳамда бошқа қариндошларига тарқатишини сўрайди. Бироқ устози унинг васиятини бажармайди. Шахсий буюмларини уларга беришни рад этиб, 1982 йил – вафот этгунига қадар омборида сақлайди. Страсберг 80 ёшида вафот этгач мерос ва барча ҳуқуқлар унинг рафиқаси Аннанинг ихтиёрига ўтади.

Ёш бева дарҳол Монро шахсий буюмларининг катта кимочди савдосини уюштиради. Айтилишича, аёл эри менсимаган буюмлар учун 20 миллион долларгача пул ишлаган. Ҳозир ҳам Мерилин Монронинг меросхўри саналган Анна ҳар йили 8-9 миллион доллар пул олади.

Шафқатсиз васиятнома: 65 миллион долларлик бойвачча ит ва 1 центлик меросхўр аёл

Юрак етишмовчилигидан вафот этган Америкалик кинопродюсер, 62 ёшли миллионер Рожер Доркас ўлимидан сўнг ити Максимилиан номига ёзган васиятномаси билан тилларга тушган. У пул 25 яшар рафиқаси, актриса Венди Дитрихнинг қўлига тушмаслиги учун итига 65 миллион долларлик мерос ёзилган васиятнома қолдирган. Бева хотинига эса бойлигидан атиги 1 центи теккан холос. Аёл итдан меросни тортиб олишга қанча ҳаракат қилган бўлса-да суд васиятномани ҳақиқий деб топган ва унинг даъвосини рад этган.

Манба: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×