12.7 C
Узбекистан
Пятница, 1 ноября, 2024

Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида минтақавий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Ипак йўли анъаналарига асосланган замонавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган халқаро семинарда иштирок этди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА .

Семинар мезбон мамлакатнинг етакчи таҳлил марказларидан бири ҳисобланган Ҳиндистон миллий хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги тадқиқотлар институти (United Service Institution) ва Жаваҳарлаъл Неру университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистон дипломатия миссияси раҳбари Дилшод Аҳатов мамлакатлар ўртасидаги азалий алоқаларга тўхталиб, икки халқнинг тарихий ривожланиш босқичларида бир-бирига кўрсатган ўзаро таъсирига эътибор қаратди. Хусусан, Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон» китоби ва ушбу ўлка ҳақидаги бошқа асарлари ҳалигача ўз илмий аҳамиятини йўқотмагани урғуланди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон кўп асрлик дўстлик ришталарини давом эттириб, бугунги кунда давлатлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишдан бирдай манфаатдорлик билдираётгани, халқаро майдонда бир бирларини ўзаро қўллаб-қувватлаб келаётгани таъкидланди.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистонга, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2022 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифлари, икки мамлакат етакчиларининг турли халқаро тадбирлардаги учрашувлари ва онлайн шаклдаги мулоқотлари алоҳида аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида «Глобал Жануб овози» онлайн-саммитининг ялпи мажлисида илгари сурган ташаббусларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, анжуман қатнашчилари Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, маъмурий ислоҳотлар ва Конституциявий ислоҳот мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан кутиб олди.

— Узоқ тарихий даврларга бориб тақаладиган алоқаларимиз бугунги самарали ҳамкорлигимизга асос бўлмоқда, — деди Ҳиндистон Бирлашган хизмат институти бош директори Бал Кришнан Шарма. – Хусусан, Ўзбекистон ҳудудидан Ҳиндистонга суфийлик тариқати ва бошқа илмий ғоялар кириб келган, Беруний, Ибн Сино каби буюк алломаларнинг астрономия, математика, тиббиёт ва фалсафа соҳаларидаги бебаҳо мероси замонамиз илм-фани ривожига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Минтақаларимиз ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар, ахборот технологиялари, таълим каби кўплаб йўналишларда амалга оширилаётган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ўзаро шерикликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат...

Больше похожих статей

×